Ўзбекистон | 12:59 / 21.10.2025
6100
2 дақиқада ўқилади

Сув етказиб бериш хизматлари фаолиятига қўшимча ваколатлар берилмоқда

“Қуйи бўғинда сув ресурсларини бошқариш тизимини янада такомиллаштириш ҳамда соҳанинг хусусий сектор учун жозибадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент қарори қабул қилинди. 

Фото: ЎзА

Қарорни қабул қилишдан кўзланган асосий мақсадли кўрсаткичлар этиб қуйидагилар белгиланди, жумладан:

🔹 160 та “Сув етказиб бериш хизмати” давлат муассасаларининг молиявий мустақиллигини ошириш, уларда штатларни эгилувчан бошқариш тизимини жорий қилиш ҳамда моддий-техник базасини мустаҳкамлаш;
🔹 Жиззах, Қашқадарё, Навоий, Наманган, Самарқанд ва Сирдарё вилоятларидаги насос станцияларининг 50 фоизини 2026 йилда давлат-хусусий шериклик асосида бошқарувга бериш;
🔹 “Сувчилар мактаби” лойиҳаси доирасида 141 та туманда камида 3,5 минг гектар ер майдонида ўқув дала-шийпонларини ташкил этиш.

Сув етказиб бериш хизматлари фаолияти самарадорлигини ошириш мақсадида, уларга қуйидаги қўшимча ваколатлар берилди, жумладан:

▪️ молиявий ҳолатдан келиб чиқиб ҳамда мавсумга қараб мустақил равишда штат бирликлари сонини белгилаш;
▪️ сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқдан давлат бюджетига тушган тушумнинг 40 фоизи миқдоридаги маблағлар ҳисобидан моддий-техник базани мустаҳкамлаш.

Кооператив ташкил этилгандан сўнг янги ҳисобот йилидан бошлаб “Дўстлик тумани сув етказиб бериш хизмати” давлат муассасасининг вазифа ва функциялари кооперативга ўтказилади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров

Мавзуга оид