Ўзбекистон | 11:57 / 22.10.2025
2544
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда чиқиндиларни тўплаш учун махсус штаб ташкил этилди

Тошкент шаҳридаги ҳар бир туман кузги хазонрезгилик мавсуми давомида чиқиндиларни ўз вақтида тўплаш ва олиб чиқиш ишларини самарали ташкил этиш мақсадида махсус штаб фаолият бошлади.

Фото: Kun.uz

Штабнинг асосий вазифаси: шаҳарда қулай, озода ва соғлом муҳитни таъминлаш.

Унинг таркибига қуйидаги ташкилотлар ходимлари жалб этилган:

  • Тошкент шаҳар ҳокимлиги;
  • Бош прокуратура;
  • Экология вазирлиги;
  • Фавқулодда вазиятлар вазирлиги;
  • Ички ишлар вазирлиги;
  • Миллий гвардия;
  • бошқа ҳамкор ташкилотлар.

Эътибор беринг: агар сиз яшайдиган ҳудудда чиқиндилар тўпланиб қолган бўлса, Халқ назорати порталидаги “Тоза шаҳар” ва “Тоза ҳудуд” бўлимларида мурожаат қолдиринг.

Ҳар бир мурожаат бўйича тегишли чоралар кўрилади.

Тайёрлаган:  Отабек Матназаров

Мавзуга оид