Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Трампнинг махсус вакили Тошкентга келди
АҚШ делегацияси муҳим минераллар ва энергетика соҳасидаги савдо-сотиқ, инвестициялар ва C5+1 форматидаги ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилмоқчи.
Фото: АҚШ элчихонаси
АҚШнинг Жанубий ва Марказий Осиё бўйича махсус вакили Сержио Гор ва АҚШ давлат котиби ўринбосари Кристофер Ландау Тошкентга ташриф буюрди.
«Тошкентда биринчи кун ажойиб! Махсус вакил Гор ва Давлат котиби ўринбосари Ландау Ўзбекистоннинг бой тарихи ва маданияти билан танишганларидан жуда мамнун бўлишди», дейилади АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси матбуот хизмати хабарида.



Бундан олдинроқ мазкур ташрифда муҳим минераллар ва энергетика соҳасидаги савдо-сотиқ ҳамда сармоялар, шунингдек, С5+1 форматидаги минтақавий ҳамкорлик масалалари муҳокама қилиниши хабар қилинганди.
«Америка Қўшма Штатлари ва Ўзбекистонни истиқболли имкониятлар кутмоқда!» – дея қайд этганди элчихона.
АҚШ Давлат департаменти эса делегация ҳар икки мамлакатда ҳукумат вакиллари билан учрашувлар ўтказиб, қатор устувор йўналишларда икки томонлама ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини кўриб чиқиши, кун тартибига иқтисодий алоқалар, минтақавий хавфсизлик ва ўзаро манфаатли шериклик масалалари киритилганини хабар қилганди.
Эслатиб ўтамиз, Сержио Гор сентябр ойида президент Шавкат Мирзиёевнинг АҚШга ташрифи чоғида ўзбекистонлик журналистларга интервю бериб, «Трамп Ўзбекистон президентини жуда ҳурмат қилиши» ҳақида гапирганди.
Мавзуга оид
12:55 / 29.11.2025
Тошкентлик Сергей: 38 ёшида Оқ уйгача келган Сержио Гор ўзи ким?
08:11 / 23.11.2025
Сержио Гор АҚШ-Ўзбекистон ишбилармонлик ва инвестиция кенгашига раҳбарлик қилади
20:37 / 06.11.2025
“Оқ уй билан тўғридан тўғри алоқа ўрнатилди” – Трампнинг махсус вакили
21:22 / 27.10.2025