Ўзбекистон | 11:04 / 28.10.2025
6248
1 дақиқада ўқилади

Александр Вучич расмий ташриф билан Ўзбекистонга келди

Президент Шавкат Мирзиёев таклифига биноан Сербия президенти Александр Вучич рафиқаси ҳамроҳлигида 28 октябр куни расмий ташриф билан Тошкентга етиб келди. Олий мартабали меҳмонни Тошкент халқаро аэропортида бош вазир Абдулла Арипов ва бошқа расмийлар кутиб олди.

Фото: ЎзА

Ташриф дастурига мувофиқ, Тошкент шаҳрида олий даражадаги музокаралар ўтказилиб, Ўзбекистон–Сербия кўп қиррали ҳамкорлигини янада ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинади. Суҳбатларда саноат кооперацияси, агросаноат ва фармацевтика, ахборот технологиялари ва рақамлаштириш, туризм ҳамда таълим каби йўналишлар бўйича амалий ҳамкорликни кенгайтириш масалалари диққат марказида бўлади.

Музокаралар якунида икки томонлама ҳужжатлар тўпламини имзолаш назарда тутилган. Шунингдек, халқаро аҳамиятга молик долзарб масалалар юзасидан ҳам атрофлича фикр алмашиш режалаштирилган.

Александр Вучич шу ҳафта Самарқанд шаҳрида бошланадиган ЮНЕСКО бош конференциясининг 43-сессиясида фахрий меҳмон сифатида иштирок этади.

Тайёрлаган:  Отабек Матназаров

Мавзуга оид