Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Экологик рейдлар: чиқинди ташлаш бўйича минглаб ҳолатлар аниқланди
Президент топшириғига мувофиқ республика бўйлаб давом этаётган тозалик ва озодалик ойлиги доирасида атроф-муҳитни ифлослантириш ҳолатлари юзасидан кучайтирилган назорат ўрнатилди. 15–25 октябр кунлари белгиланмаган жойларга чиқинди ташлаш бўйича 3 792 та ҳолат аниқланиб, ҳуқуқбузарларга нисбатан қонуний чоралар қўлланди.
Фото: Экология вазирлиги
Ойлик доирасида Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Бош прокуратура, Миллий гвардия ва Ички ишлар вазирлиги ходимларидан иборат ишчи гуруҳ ташкил этилди. Гуруҳ томонидан атроф-муҳитни ифлослантириш билан боғлиқ қонунбузарликлар ўрганилиб, тегишли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Рейдлар натижалари: 3 792 та чиқинди ташлаш ҳолати аниқланди (15–25 октябр).
Ҳуқуқбузарларга нисбатан маъмурий чоралар кўрилди. Кучайтирилган рейд тадбирлари давом этмоқда.
Барча ҳудудларда маҳаллалар, кўчалар, таълим муассасалари ва бошқа объектлардан чиқиндилар тозаланмоқда, кўкаламзорлаштириш ва профилактик тарғибот ишлари йўлга қўйилган.
Экология вазирлиги барчани ойлик доирасидаги тозалик тадбирларида фаол иштирок этишга, дуч келган жойга чиқинди ташламасликка ва атроф-муҳитга нисбатан масъулиятли бўлишга чақирди. Эслатиб ўтилади: табиатни ифлослантириш учун қатъий жавобгарлик белгиланган.
Мавзуга оид
16:18 / 02.12.2025
Хизмат йўқ, лекин тўлов бор: 5 та чиқинди ташиш корхонасининг қонунбузарлиги аниқланди
20:22 / 30.11.2025
Наманганда чиқиндидан электр энергияси ишлаб чиқарадиган завод қурилиши бошланди
09:59 / 26.11.2025
Хитой компанияси Навоийда атмосферага заҳарли чиқиндилар ташлашни камайтириш бўйича лойиҳаларни амалга оширади
18:09 / 25.11.2025