Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тожикистонда Исмоил Сомоний музлигининг катта қисми узилди
Узилган музнинг узунлиги тахминан 2 километр, баландлиги 25 метр ва кенглиги 150-200 метрга баҳоланмоқда. Дастлабки маълумотларга кўра, қурбонлар ва катта вайронагарчиликлар бўлмаган.
Фото: Александр Машков
Тожикистоннинг Тожикобод туманида Исмоил Сомоний чўққисидаги музликдан катта миқдордаги муз ажралиб кетди, деб хабар берди республика Фавқулодда вазиятлар қўмитасига (ФВҚ) таяниб Asia-Plus.
Вазирлик маълумотларига кўра, воқеа 25 октябрь куни соат 11:00 атрофида Сафедоби қишлоғи яқинида содир бўлган.
Музликнинг ажралган қисми дара бўйлаб силжиган, бироқ соат 14:00 га келиб вазият тўлиқ назоратга олинган.
Узилган музнинг узунлиги тахминан 2 километр, баландлиги 25 метр ва кенглиги 150-200 метрга баҳоланмоқда. Дастлабки маълумотларга кўра, қурбонлар ва катта вайронагарчиликлар бўлмаган.
Шунга қарамай, мутахассислар узоқ давом этган ёмғирлар ва янги музликларнинг ёрилиши туфайли Гулрез қишлоғида деҳқончилик хавф остида қолиши мумкинлигидан огоҳлантирмоқда.
Таъкидланишича, маҳаллий ҳокимият ва қутқарув хизматлари вазиятни кузатишда давом этмоқда ва ҳар қандай ўзгаришларга зудлик билан жавоб беришга тайёр.
Исмоил Сомоний музлиги Тожикистоннинг баланд тоғларидаги йирик музликлардан биридир. Мутахассислар узилишни иқлим ўзгариши билан боғламоқда, бу эса минтақада табиий офатлар хавфини кучайтиради. Музликларнинг қисқариши узоқ муддатли истиқболда жиддий экологик ва иқтисодий оқибатларга олиб келиши мумкинлиги айтилмоқда.
Ушбу ҳодиса иқлим ўзгариши ва унинг музликлар ҳамда минтақа экологиясига таъсири масалаларига эътибор қаратиш зарурлигини яна бир бор таъкидлайди.
Айни пайтда воқеаларнинг кейинги ривожини баҳолаш ва ҳалокатли оқибатларнинг олдини олиш бўйича эҳтимолий чора-тадбирлар давом эттирилмоқда.
Мавзуга оид
20:27 / 02.12.2025
Тожикистон афғон чегарасини қўриқлаш учун Россиядан ҳарбий ёрдам сўради
19:03 / 02.12.2025
Тожик-афғон чегарасида яна икки хитойлик ҳалок бўлди, Хитой хавфсизликни таъминлашни талаб қилди
22:44 / 28.11.2025
Тожик-афғон чегарасидаги қуролли ҳужумда уч нафар хитойлик ҳалок бўлди
08:20 / 22.11.2025