Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Google янгилик қилмайдими? Pixel 10а дизайни интернетда тарқалди
Интернетда Pixel 10a смартфонининг илк рендерлари пайдо бўлди — ва тўғриси, дастлабки қарашда ўзгаришлар деярли сезилмайди.
Фото: androidheadlines.com
Android Headlines нашри Google’нинг янги ўрта тоифали модели ҳақида биринчи тасвирларни эълон қилди. Рендерларда кўрсатилган кўк ранг манбага кўра, ҳақиқий бўлмаслиги мумкин.

Ташқи кўриниш бўйича катта янгиликлар кутилмаяпти: орқа корпус пластикдан, рамкалар эса флагман моделларига нисбатан анча қалин бўлиши мумкин.
Техник жиҳатдан смартфон Tensor G4 чипининг биroz тезлаштирилган версиясида ишлайди. Google флагманлар учун мўлжалланган янги Tensor G5 процессорини TSMC ишлаб чиқармоқда, бироқ у бюджет серияси учун қиммат бўлиши мумкин.

Pixel 10a тақдимоти 2026 йил бошида бўлиб ўтиши кутилмоқда.
Бир сўз билан айтганда, Google ўз A-сериясини янгилашда давом эттиради, бироқ бу сафар асосий урғу — қувват ва нархга берилаётганга ўхшайди.
Мавзуга оид
23:35 / 28.11.2025
Google Gemini сунъий интеллект платформасида ўзбек тили жорий этилди
22:05 / 28.11.2025
ChatGPT одамларнинг маълумот излаш усулини ўзгартирди
12:21 / 12.11.2025
Google Германияда 2029 йилгача 5,5 млрд евро инвестиция киритади
22:27 / 01.11.2025