Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳиндистон компаниялари Россия нефтини сотиб олишни тўхтатди
Аммо улар Россия нефтидан бутунлай воз кечмоқчи эмас.
REUTERS/Dado Ruvic/Illustration
Ҳиндистондаги кўплаб йирик нефтни қайта ишлаш заводлари Америка томонидан «Роснефт» ва «Лукойл»га қарши санкциялар жорий этилганидан кейин Россия нефтини етказиб бериш бўйича янги буюртмалар беришни тўхтатди, деб ёзади Reuters. Агентлик қайд этишича, компаниялар ҳукумат ва етказиб берувчилардан етказиб беришни давом эттиришнинг қонунийлиги бўйича тушунтириш берилишини кутмоқда.
Шу билан бирга, Indian Oil давлат компанияси раҳбарияти нефтнинг ўзи санкциялар остида бўлмагани учун харидларни давом эттиришини маълум қилди. «Россия нефти тақиқланмаган. Муайян компаниялар ва судлар санкциялар остида. Агар санкциялар остида бўлмаган компаниядан кимдир менга мурожаат қилса ва маҳсулот юборилса, мен уни сотиб олишда давом этаман», – деди Indian Oil молиявий директори Ануж Жайн.
Мамлакатдаги кўплаб компаниялар, жумладан Indian Oil ҳам ўз эҳтиёжларини вақтинчага спот бозорда (товарлар жорий нархларда ва тез вақт ичида етказиб бериладиган молиявий бозор) қондирмоқда, деб хабар берган Reuters манбалари. «Биз етказиб бериш санкция остидаги шахслар билан боғлиқ эмаслигига ишонч ҳосил қилишимиз керак, акс ҳолда банклар тўловларни амалга оширмайди», – деган агентлик суҳбатдошларидан бири.
Ҳиндистон Хитой билан бир қаторда Россия нефтининг энг йирик харидори ҳисобланади. Россия умумий нефт экспортининг 40 фоиздан ортиғи Ҳиндистон компанияларига тўғри келади. Ҳиндистон Россиянинг Украина билан кенг кўламли уруши бошланганидан кейин Россия нефтини сотиб олишни кескин оширган.
Доналд Трамп маъмурияти бир неча ойдан бери Ҳиндистон ҳукуматини Россия нефтини сотиб олишдан воз кечишга мажбурлаш учун босим ўтказиб келмоқда. Август ойида Трамп Ҳиндистон Россия энергия ташувчиларини сотиб олишида 25 фоизлик қўшимча божлар жорий қилганди.
Ўтган вақт мобайнида АҚШ президенти Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди харидларни тўхтатишга ваъда берганини бир неча бор таъкидлаган, бироқ Ҳиндистонда бу тасдиқланмаган. 20 октябр куни Трамп Ҳиндистон Россиядан нефт сотиб олишни тўхтатмагунча АҚШдаги экспорт товарларига «улкан божлар тўлашда давом этиши» ҳақида огоҳлантирди.
Мавзуга оид
14:35
АҚШ «Лукойл»га жорий этилган айрим санкцияларни вақтинча бекор қилди
15:45 / 04.12.2025
Нефт, қурол ва геосиёсат. Путин нега Ҳиндистонга давлат ташрифи билан келмоқда?
14:15 / 03.12.2025
Ҳиндистон ҳукумати смартфонларда ўчириб бўлмайдиган давлат иловасини жорий этмоқда
14:58 / 02.12.2025