Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Миробод бозори атрофида кенг кўламли ободонлаштириш бошланди
Ижтимоий тармоқларда “Госпиталний” бозори атрофида тўсиқлар ўрнатилаётгани ҳақида хабарлар тарқалди. Миробод туман ҳокимлиги маълумотига кўра, бу ишлар бозор атрофини замонавий қиёфага келтириш ва фуқаролар учун қулай, хавфсиз муҳит яратишга қаратилган ободонлаштириш ҳамда кўкаламзорлаштириш лойиҳаси доирасида амалга оширилмоқда, мавжуд дарахтлар кесилмайди, аксинча, янги кўчатлар экилади.
Фото: Ижтимоий тармоқлар
Лойиҳа доирасида бозор периметридa пиёдалар учун қулай йўлаклар, яшил майдонлар ва инфратузилма янгиланади. Ҳокимликка кўра, ишлар бир ой муддатда якунланиши режалаштирилган ва шу даврда бозор фаолияти белгиланган тартибда давом этади.
Нима ишлар қилинади:
- бозор атрофида ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш;
- пиёдалар хавфсизлиги ва ҳаракат қулайлигини ошириш;
- янги кўчатлар экиш ва яшил ҳудудларни кўпайтириш;
- вақтинчалик тўсиқлар — қурилиш-маъмурий хавфсизлик учун.
Бозор ишлаши давом этади, вақтинчалик ноқулайликлар юзага келиши мумкин.






Мавзуга оид
17:16 / 14.10.2025
Президент «еттилик» иш вақтининг ярмини мажлис ва тадбирларда ўтказаётганини танқид қилди
13:01 / 21.07.2025
Пойтахтнинг ҳар бир туманида кўчатхоналар ташкил қилинади
16:55 / 17.03.2025
Коммунал ва қишлоқ хўжалиги соҳаларидаги вазифалар белгилаб олинди
11:10 / 26.02.2025