Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон Марказий Осиёдаги энг бахтли мамлакатлар рейтингида иккинчи бўлди
Тадқиқотда қайд этилишича, минтақа давлатлари дунёда энг юқори даражадаги хайрихоҳлик ва ўзаро ёрдамни намойиш этмоқда.
Фото: Kun.uz
Ўзбекистон Марказий Осиёдаги энг бахтли мамлакатлар рейтингида иккинчи ўринни эгаллади. Бундай маълумотлар World Happiness Report 2025 анъанавий ҳисоботида келтирилган.
Қайд этилишича, минтақа давлатлари дунёда энг юқори даражадаги хайрихоҳлик ва ўзаро ёрдамни намойиш этган.
Иқтисодий аҳволдаги фарқларга қарамай, Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистон барқарор юқори даражадаги ишонч ва ижтимоий бирдамликни кўрсатди, дейилади ҳисоботда.
Қозоғистон рейтингда 43-ўринни эгаллаб, Марказий Осиёнинг энг «бахтли» давлатига айланди.
Ўзбекистон 53-ўринни, Қирғизистон эса 75-ўринни эгаллади, Тожикистон 90-поғонадан жой олди. Туркманистон керакли маълумотлар йўқлиги сабабли рейтингга киритилмаган.
Тадқиқот шуни кўрсатадики, Марказий Осиё давлатларида хайрихоҳликнинг ўртача индекси 0,30 дан 0,36 гача, дунё бўйича ўртача 0,33 ни ташкил этади. Бу минтақада мустаҳкам ижтимоий алоқалар ва жамоавийлик маданияти сақланиб қолаётганидан далолат беради, бу ерда ўзаро ёрдам ва жамият ҳаётида иштирок этиш асосий қадриятлар бўлиб қолмоқда, деб таъкидлади муаллифлар.
Мутахассисларнинг фикрича, бахт туйғуси нафақат даромад даражаси, балки жамиятдаги ишонч, барқарорлик ва эркинлик ҳисси билан ҳам белгиланади. Уларнинг фикрича, Марказий Осиё «илиқ ижтимоий иқлимга» эга минтақа бўлиб қолмоқда, бу ерда инсоний меҳр-оқибат ва ўзаро ёрдам иқтисодий қийинчиликлар ва давлат институтларининг камчиликларини қоплайди.
Мавзуга оид
12:12
Венада “Марказий Осиё – Шимолий Европа” форматидаги биринчи учрашув ўтказилди
21:09 / 04.12.2025
Биринчи «Марказий Осиё – Япония» саммити Токиода ўтказилади
16:03 / 04.12.2025
Марказий Осиё учун бериладиган 12 млрд евронинг асосий қисми Транс-Каспий коридори учун сарфланади – ЕИ
22:57 / 03.12.2025