Жамият | 23:50 / 31.10.2025
42331
1 дақиқада ўқилади

Навоийда хатолик туфайли 2 дона қалампирга 2 млрд сўмлик чек урилди

Хатоликни тўғрилаш учун иш суд маҳкамасигача борди.

Фото: Getty images

Навоий вилоятида сотувчининг хатоси туфайли 2 дона қалампир нархи касса аппаратига 2 миллиард сўм қилиб киритилди, оқибатда катта миқдорда солиқ тўлови келиб чиқди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар берди.

Қайд қилинишича, сотувчи қалампир учун 20 минг сўмлик чек уриш ўрнига 2 млрд сўмлик чек урган. Бу эса жуда катта миқдорда солиқ қарздорлигини юзага келтирган.

Тадбиркор чекни бекор қилишни сўраган бўлса-да, Солиқ бошқармаси чек маълумотларини таҳрирлаб бўлмаслигини маълум қилган. Оқибатда муаммо ҳал этилмай қолган.

Шундан сўнг, Навоий вилоят солиқ бошқармаси устидан чекни таҳрирламасликни қонунга хилоф деб топиш юзасидан Навоий туманлараро маъмурий судга шикоят киритилган.

Таъкидланишича, солиқ бошқармаси мансабдор шахсларининг хатти-ҳаракатлари қонунга хилоф деб топилиб, суд тадбиркор фойдасига қарор чиқарган.

Тайёрлаган:  Сардор Юсупов

Мавзуга оид