Ўзбекистон | 13:32 / 31.10.2025
4089
1 дақиқада ўқилади

Сирдарёда М-34 йўлида юк автомобили ёниб кетди

30 октябр куни соат 12:43 да Сирдарё тумани, Бахт шаҳар “Исломобод” МФЙ ҳудудидан ўтувчи М-34 йўлининг 77-кмда Тошкент—Душанбе йўналишида ҳаракатланган юк автомобилида ёнғин чиққан. Ёнғин-қутқарув экипажлари томонидан ҳолат соат 13:15 да бартараф этилди.

Фуқаролар мурожаати “112” қисқа рақами орқали қабул қилинганидан сўнг, ёнғин-қутқарув кучлари воқеа жойига етиб бориб, юк автомобилидаги ёнғинни ўчирган. 

Маълумотларга кўра, транспорт воситасининг салон қисми, юкхонаси ва юк хонасининг ички қисмидаги турли буюмлар ёниб кетган.

Ҳодиса натижасида куйиш ёки тан жароҳати олиш ҳолатлари қайд этилмади. Ёнғин келиб чиқиш сабаби ва етказилган моддий зарар миқдори ўрганилмоқда.

Тайёрлаган:  Отабек Матназаров

Мавзуга оид