Ўзбекистон | 18:37 / 02.11.2025
2733
1 дақиқада ўқилади

Туркия ўзбекистонликлар учун электрон меҳнат визаларини жорий этиши мумкин

Турк томони Ўзбекистон фуқароларига Туркияга бошқа турдаги визалар асосида кирган ҳолда мамлакатдан чиқмасдан туриб меҳнат рухсатномасини олиш имкониятини тақдим этиш масаласини ўрганиб чиқишини маълум қилди.

Фото: dunyo.info

Ўзбекистон делегациясининг Анқарага амалий ташрифи доирасида Туркия Ички ишлар вазирлигида учрашув бўлиб ўтди.

Учрашув давомида турк томони Ўзбекистон фуқароларига Туркияга бошқа турдаги визалар асосида кирган ҳолда мамлакатдан чиқмасдан туриб меҳнат рухсатномасини олиш имкониятини тақдим этиш масаласини ўрганиб чиқишини маълум қилди.

Шунингдек, Ўзбекистон фуқаролари учун электрон меҳнат визаларини жорий этиш масаласини кўриб чиқишга тайёрлигини билдирди.

 

Тайёрлаган:  Kun.uz Admin

Мавзуга оид