Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жиззахда «Ҳудудгаз» ходими 6 минг доллар билан қўлга олинди
Жиззахда «Ҳудудгаз»нинг етакчи мутахассиси тадбиркордан 6 минг доллар олган вақтида ушланди. У аслида ташқи таъсирсиз носоз ҳолатга келган газ ҳисоблагич учун далолатнома тузган ва уни бекор қилиш ҳамда жиноят иши қўзғатилмаслигини таъминлаш учун пул сўраган.
Фото: ДХХ
Жиззах вилоятида газ таъминоти масъули далолатномани бекор қилиб, жиноят иши қўзғатилмаслигини таъминлаш учун пул талаб қилгани аниқланди, деб хабар берди Давлат хавфсизлик хизмати.
«Ҳудудгаз Жиззах» газ таъминоти филиали етакчи мутахассиси Жиззах шаҳрида фаолият юритувчи МЧЖда ўтказилган текширувда носоз газ ҳисоблаш ускунасидан фойдаланилганини аниқлаб, бу бўйича тегишли далолатнома тузган.
У ўз хизмат мавқеини суиистеъмол қилиб, тузилган далолатномани бекор қилиш ҳамда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг шаҳар бўлими томонидан олиб борилаётган терговга қадар текширув бўйича жиноят иши қўзғатмаслик масаласини ҳал қилиб бериш эвазига МЧЖ вакилидан 6 минг доллар талаб қилган.
ДХХ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда ушбу етакчи мутахассис сўралган пул маблағини «Ҳудудгаз Жиззах» газ таъминоти филиали биноси олдида олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
Ўтказилган лаборатория текшируви натижасига кўра, газ ҳисоблагич ташқи таъсир кўрсатилмаган ҳолда носоз ҳолатга келган.
Ҳозирда мазкур шахсга нисбатан Жиноят кодексининг 25,168-моддаси 3-қисми «в» банди (хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда фирибгарлик) ва 28,211-моддаси (пора бериш) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилди.
Дастлабки тергов ҳаракатлари доирасида етакчи мутахассиснинг департамент шаҳар бўлимидаги «таниши»нинг шахсига аниқлик киритилиб, ҳозирда унга нисбатан хизмат текшируви тайинланган.
Мавзуга оид
08:22
Фарғона ва Наманганда ер учун пора олган ҳоким ёрдамчилари ушланди
14:14 / 02.12.2025
Жиззахда автосаноат учун кадрлар тайёрлайдиган муҳандислик мактаби иш бошлади
12:48 / 02.12.2025
Шавкат Мирзиёев Жиззахда янги йўл ўтказгич ва АЭС лойиҳалари билан танишди
08:03 / 01.12.2025