Ўзбекистон | 11:07 / 04.11.2025
4404
1 дақиқада ўқилади

Uzbekistan Airways рейслари Уфа ўрнига Қозонга йўналтирилди

Уфа халқаро аэропортида жорий этилган вақтинчалик чекловлар сабаб, Uzbekistan Airways'нинг HY9657/9658 (Тошкент–Уфа–Тошкент) рейслари захира аэропорт — Қозонга йўналтирилди. Ҳаракат жадвали бўйича қўшимча маълумотлар кейинроқ эълон қилинади.

Фото: Uzbekistan Airways

Авиакомпания хабарига кўра, Уфадаги вақтинчалик чекловлар туфайли HY9657/9658 рейслари Қозон шаҳридаги захира аэропортга йўналтирилди. Йўловчилар ва кутиб олувчилардан расмий каналлар орқали янгиликларни кузатиб бориш сўралган.

Компания тез орада ҳаракат жадвали ва логистика бўйича тавсияларни эълон қилади. Юзага келган ноқулайликлар учун узр сўралган.

Йўловчилар колл-марказ орқали чипта ва багаж бўйича саволларини аниқлаштиришлари мумкин.

Тайёрлаган:  Отабек Матназаров

Мавзуга оид