Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Centrum Air Самарқанд-Душанбе рейсларини бекор қилди
Бу йўловчилар сонининг камлиги, ҳатто фаол парвозлар даврида ҳам самолётлар тўлмагани билан изоҳланди.
Фото: Centrum Air
Уч ой давомида Самарқанддан Тожикистон пойтахти Душанбе шаҳрига амалга оширилган авиақатновлар бутунлай бекор қилинди. Бунга маршрутга бўлган талабнинг пастлиги сабаб бўлди, деб хабар берди Asia-Plus.
Centrum Air авиакомпаниясининг Тожикистондаги ваколатхонаси буни йўловчилар сонининг камлиги, ҳатто фаол парвозлар даврида ҳам самолётлар тўлмагани билан изоҳлади. Компания вакиллари рейсни бекор қилиш тўғрисидаги қарор вазиятни синчковлик билан ўрганиб чиқилгандан сўнг қабул қилинганини таъкидлади.
«Яқин келажакда ушбу рейсни қайта тиклаш ҳақида гап йўқ», дейилади компания хабарида.
Самарқанд-Душанбе-Самарқанд рейслари 2025 йил 20 июл куни очилган эди. Уни Ўзбекистоннинг Centrum Air авиакомпанияси пайшанба ва якшанба кунлари амалга оширган ва чипталар нархи тахминан 460 сомонийни (≈595 минг сўм) ташкил этган.
Ҳозир Centrum Air чоршанба ва шанба кунлари Тошкент-Душанбе-Тошкент йўналиши бўйича парвозларни амалга оширмоқда. Чипта нархи 653 минг сўмни ташкил этади.
Мавзуга оид
08:25 / 07.02.2026
Centrum Air'нинг Урганч—Тошкент рейсига 12 йўловчи “сиғмай” қолди
19:18 / 06.02.2026
Самарқандда хориждаги фестивалга ўз фарзандларини юборган мансабдорлардан 28 млн сўм ундирилди
15:30 / 03.02.2026
Самарқандда кунига 500 тонна чиқинди саралайдиган станция қурилади
10:53 / 29.01.2026