Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан тиббий ёрдам кўрсатиш тартиби белгиланди
Бундай ёрдамни олиш учун беморлар ўзи бириктирилган бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасасига мурожаат қилади.
Ҳукумат қарори билан “Давлат ва нодавлат тиббиёт ташкилотларида Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан тиббий ёрдам кўрсатиш тартиби тўғрисида”ги низом 4 ноябрь куни тасдиқланди.
Низомга кўра, тиббиёт ташкилотларида йўлланма асосида Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан тиббий ёрдам қуйидагиларга кўрсатилади:
- туман (шаҳар) ва ҳудудий даражаларда – аҳолининг барча тоифаларига;
- республика даражасида – имтиёзли беморларга.
Давлат бюджети ҳисобидан тиббий ёрдам олиш учун беморлар ўзи бириктирилган бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасасига мурожаат қилади.
Бириктирилган оилавий шифокор томонидан тиббий кўрикдан ўтказилади ҳамда тор соҳа мутахассиси кўригига йўналтирилади.
Тор соҳа мутахассиси томонидан беморлар 1 иш кунида амалдаги клиник протоколлар ҳамда ташхислаш ва даволаш стандартларига мувофиқ тиббий кўрикдан ўтказилади.
Беморларга стационар шароитда тиббий ёрдам олишга кўрсатма бўлганда, тор соҳа мутахассиси ёки оилавий шифокор томонидан туман (шаҳар) даражасидаги тиббиёт муассасасида режали стационар тиббий ёрдам олиш учун ахборот тизими орқали йўлланма берилади.
Бемор маълумотлари республика даражасидаги йўналиш бўйича тиббий-танлов комиссиялари томонидан ўрганилади ва натижаси бўйича 2 иш кунида электрон ахборот тизими орқали хулоса берилади.
Мавзуга оид
10:40 / 04.12.2025
Мактаб ва боғчалар қурилишини молиялаштириш маҳаллий бюджетларга ўтказилади
14:41 / 03.12.2025
“Ҳеч ким бизга кредит бермасди” — Жамшид Қўчқоров аввалги маъмурият давридаги бюджет профицити ҳақида
15:36 / 28.11.2025
Ўзбекистон олтин нархи ошишининг бюджет ва доллар курсига таъсирини чеклаши керак – ХВЖ
11:06 / 10.11.2025