Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Петербургда мигрантларга курьер бўлиб ишлаш имконияти ёпилди
Хорижий курьерлар учун «Самокат» ва «Яндекс Еда» етказиб бериш хизматларига кириш тақиқланди.
Фото: РБК
3 ноябрдан бошлаб Санкт-Петербургда хорижий курьерлар учун «Самокат» ва «Яндекс Еда» етказиб бериш хизматларига кириш ёпилди. Энди улар сменага чиқолмайди ва иловалар орқали буюртма ололмайди, деб ёзди «Аргументы и факты» нашри.
Гап патент бўйича ишлаётган Озарбойжон, Ўзбекистон, Тожикистон, Молдова ва Украина фуқаролари ҳақида бормоқда. Бу ЕОИИ мамлакатлари фуқароларига тааллуқли эмас, улар патентсиз ишлаши мумкин.
Август ойида Санкт-Петербург губернатори Александр Беглов мигрантларнинг курьерлик хизматларида ишлашини тақиқловчи қарорни имзолаган эди. Шаҳарда таксилар учун шунга ўхшаш чекловлар аллақачон жорий этилган - компанияларга кадрлар сиёсатини ўзгартириш учун уч ой вақт берилган. Санкт-Петербург расмийлари бу чорани яширин бандликка қарши кураш, хизматлар сифати ва хавфсизлигини ошириш, россияликлар - ёшлар ва талабалар учун иш ўринлари яратиш билан изоҳламоқда.
Мавзуга оид
15:59 / 07.02.2026
Санкциялар: ЕИ суди Россиядан олиб кирилган автомобилларни мусодара қилишга рухсат берди
15:42 / 07.02.2026
Эстония Россиядан уруш иштирокчиларини Шенгенга киритмайди
14:18 / 07.02.2026
Россия авиачипта брон қилишнинг Leonardo тизимини миллийлаштирмоқчи
14:14 / 07.02.2026