Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Гўшт импортида монопол компания пайдо бўлишига йўл қўйилмайди
Чорвачилик хўжаликларига хориждан импорт қилинган наслдор қорамол, қўй ва эчкилар учун субсидия ажратиш тартиби 2030 йил 31 декабргача амал қилади. Кейинги йилдан ветеринария рухсатномаси ва сертификатини 2 баравар қисқартирилган муддатда кўриб чиқиб тақдим этиш йўлга қўйилади.
Фото: iStock
«Аҳолини озиқ-овқат маҳсулотлари билан барқарор таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги президент қарори қабул қилинди.
Чорвачилик хўжаликларига хориждан импорт қилинган наслдор қорамол, қўй ва эчкилар учун субсидия ажратиш тартиби 2030 йил 31 декабргача амал қилади.
2026 йил 1 январдан 2030 йил 31 декабргача наслдор бир кунлик жўжалар импорти учун субсидия фақат маҳаллий ишлаб чиқарувчилардан гўшт йўналишида харид қилинган жўжаларга ажратилади.
2026 йил 1 январдан бошлаб давлат ветеринария хизмати назорати остидаги товарларни Ўзбекистон ҳудудига олиб киришда ветеринария рухсатномаси ва сертификати хавфни таҳлил қилиш натижаларига кўра берилади. Рухсатнома ва сертификат бериш муддати ҳам 2 баравар қисқартирилади.
2026 йил 1 январдан 2027 йил якунига қадар тирик йирик шохли қорамол ҳамда тирик қўй ва эчкилар импортида:
- ҳисобланган ҚҚСни 180 кунгача кечиктириб тўлаш мумкин;
- тўланган ҚҚС қонунчилик тартибида қайтариб берилади.
Чорвачилик маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилари озуқабоп экинлар етиштириш учун электрон аукцион орқали ер участкалари ижара ҳуқуқини сотиб олиш тўловларини 5 йил давомида тенг улушларда тўлаш имкониятига эга бўлади.
Шунингдек, Бош прокуратура ва Рақобат қўмитаси ҳамкорликда импортёрлар айнан бир хорижий экспорт қилувчидан маҳсулот импорт қилишда устунликка эга бўлишга йўл қўймасликни назорат қилиб бормоқда.
Мавзуга оид
11:43 / 01.12.2025
Ўзбекистон энг кўп Хитой ва Россиядан маҳсулот импорт қилмоқда
15:06 / 22.11.2025
Камқонликни енгишга ёрдам берувчи самарали 5 маҳсулот
16:12 / 21.11.2025
Ўзбекистон импортида асосий улуш техника ва ускуналар ҳиссасига тўғри келмоқда
07:33 / 18.11.2025