Ўзбекистон | 13:57 / 07.11.2025
2502
1 дақиқада ўқилади

Почта ва курерлик жўнатмалари учун янги божхона тартиби тасдиқланди

Ҳукуматнинг 700-сон (06.11.2025 й.) қарори билан “Халқаро почта ва курерлик жўнатмаларини божхона назорати ва расмийлаштирувидан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги низом тасдиқланди. Ҳужжат халқаро почта ва экспресс жўнатмалардаги товарларни божхонада шаффоф ва стандартлашган тартибда расмийлаштиришни кўзда тутади.

Фото: Getty images

Почта ва курерлик жўнатмалари орқали юбориладиган ёки олиб кириладиган товарлар божхона назоратидан ўтказилади. Почта алоқаси оператори ва экспресс ташувчи жўнатмаларни божхона органларига кўздан кечириш/кўрик учун тақдим этади.

Жўнатмалар божхона назоратида ташиш шартларига риоя этган ҳолда манзил божхона постигача етказилади. Ташиш, юклаш/қайта юклаш, тушириш, сақлаш ва шу каби юк операциялари билан боғлиқ харажатлар оператор ёки экспресс ташувчи ҳисобидан қопланади.

Жўнатмалар хавфни бошқариш тизими асосида жўнатмалар декларацияси орқали уч йўлакдан бирида расмийлаштирилади:

қизил йўлак — ҳужжат ва товарга тўлиқ батафсил текширув;
сариқ йўлак — ҳужжатлар экспертизаси, заруратда қўшимча изоҳ/тасдиқ;
яшил йўлак — тезкор ўтказиш, минимал аралашув.

Янги тартиб халқаро жўнатмалар оқимини тартибга солади, хавфли операцияларни саралаб назорат қилади ва божхона расмийлаштирувида самарадорликни оширади.

Тайёрлаган:  Отабек Матназаров

Мавзуга оид