Жамият | 11:34 / 08.11.2025
4042
1 дақиқада ўқилади

Андижонда бир гуруҳ қизлар иштирокидаги можаро юзасидан маъмурий чора кўрилди

Ижтимоий тармоқларда тарқалган видео ортидан 7 ноябр куни Андижон шаҳрида вояга етмаганлар ўртасида рўй берган жанжал бўйича текширув ўтказилди. Можарода иштирок этган қизларнинг ота-оналарига нисбатан МЖтК 47-моддаси тартибида маъмурий баённомалар расмийлаштирилди.

Фото: Ижтимоий тармоқлар

Маълумотларга кўра, Андижон шаҳрининг Мустақиллик маҳалласида жойлашган 6-сонли кўп қаватли уй олдида вояга етмаган фуқаро Э.М. Андижон шаҳри Шўрбулоқ маҳалласида истиқомат қилувчи вояга етмаган Ю.Д. билан ўзаро келишмовчилик сабаб жанжаллашган.

Ю.Д. билан бирга келган дугоналари — вояга етмаганлар Ш.Б., А.И. ва И.М. можарога аралашган ва натижада Э.М. тан жароҳати олган. Ҳозирда ҳодиса бўйича Андижон шаҳри бўйича ИИО ФМБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Шу билан бирга, вояга етмаганлар Ю.Д., Ш.Б., А.И. ва И.М.нинг ота-онасига нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 47-моддаси бўйича маъмурий баённомалар расмийлаштирилди.

Тайёрлаган:  Отабек Матназаров

Мавзуга оид