Ўзбекистон | 16:02 / 10.11.2025
6296
2 дақиқада ўқилади

Президент тиббиёт ходимларига қўшимча рағбатлар эълон қилди

Эндиликда давлат тиббиёт муассасалари ходимларига Тиббиёт ва фармацевтика ходимлари куни муносабати билан йил сайин пул мукофоти берилади. Янгилик жорий этган шифокор — 21 млн сўм, 15 йиллик стаж — санаторийга бепул йўлланма ва фарзанди контрактига 30 фоиз чегирма, 500 нафар етакчига ипотеканинг 25 фоиз компенсацияси каби рағбатлар киритилди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Президент тиббиёт соҳаси ходимларини моддий ва маънавий қўллаб-қувватлашни кучайтиришга қаратилган қатор чораларни маълум қилди.

Асосий рағбатлар:

Йиллик пул мукофоти: ҳар йили «Тиббиёт ва фармацевтика ходимлари куни» доирасида давлат тиббиёт муассасаларидаги барча ходимлар рағбатлантирилади.

Инновация учун мукофот: туманда янги даволаш усулини жорий этган шифокорларга — 21 млн сўм.

Узоқ йиллик меҳнат учун имтиёзлар:

  • давлат тиббиёт муассасасида 15 йил ишлаган ходимларга санаторийга бепул йўлланма;
  • фарзанди давлат ОТМга ўқишгa кирса, бир йиллик контракт суммасига 30 фоиз чегирма;
  • ҳар йили алоҳида натижа кўрсатган 500 нафар ходимга ипотека кредити бошланғич бадалининг 25 фоизи давлат томонидан компенсация қилинади.

Юқори технологияли ёрдам: 3 йил ва ундан ортиқ стажга эга ходимларга зарурат туғилганда йилда бир марта юқори технологияли ихтисослашган тиббий ёрдам бепул кўрсатилади.

Илмий фаолият: халқаро индексацияланган журналларда илмий мақола чоп этишга сарфланган харажатлар тўлиқ қопланади.

Кутилишича, ушбу чоралар тиббиёт ходимларининг меҳнат унумдорлигини ошириш, клиник амалиётга инновацияларни жорий этиш ва кадрлар барқарорлигини мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Тайёрлаган:  Отабек Матназаров

Мавзуга оид