Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Президент: тиббиётдаги ютуқларни қишлоқ ва олис ҳудудлар ҳам ҳис қиляпти
Давлат раҳбари соғлиқни сақлашдаги ислоҳотлар натижалари қишлоқ ва олис ҳудудларда яшаётган миллионлаб фуқароларга ҳам етганини, халқаро ташкилотлар ҳамда рейтинг марказлари бу юксалишни эътироф этаётганини таъкидлади.
Фото: Президент матбуот хизмати
Президент таъкидладики, мамлакатда ўртача умр давомийлиги сезиларли ошди: эркаклар орасида — 71 ёшдан 73 ёшга, хотин-қизлар орасида — 76 ёшдан 77,5 ёшга.
«Албатта, машаққатли меҳнат маҳсули бўлган бундай эзгу ишларимизда 600 мингдан зиёд жонкуяр тиббиёт ходимларининг муносиб ҳиссаси бор. Уларга қанча миннатдорлик билдирсак, арзийди», — деди давлат раҳбари.
Тантана доирасида президент мамлакатнинг юксак унвон, орден ва медалларига сазовор бўлган соҳа вакилларига мукофотларни топширди. Мукофотланганлар орасида дунё нуфузли олийгоҳларида таълим ва тажриба орттириб, юртимизга қайтиб келган ва юқори технологияли муолажаларни амалга ошираётган ёш шифокорлар ҳам бор.
Шунингдек, давлат раҳбари аҳоли саломатлигини сақлашда яқиндан кўмак бериб келаётган хорижий ҳамкорларга алоҳида ҳурмат-эҳтиромини изҳор этди.
Мавзуга оид
10:21 / 31.01.2026
Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш бозори қарийб 20 трлн сўмни ташкил этди
11:28 / 15.01.2026
Ҳар куни ўртача 39 минг чақириқ: “103” хизмати статистикаси
12:03 / 31.12.2025
Тиббиётда 20 та сунъий интеллект лойиҳаси ишга туширилади
22:29 / 16.12.2025