Жаҳон | 11:20 / 12.11.2025
2573
2 дақиқада ўқилади

Россия Одессага дронлар билан зарба берди

Одесса вилоятига Россия дронлари ҳужуми натижасида хусусий уй ва йўл участкаси шикастлангани ҳақида маҳаллий ҳокимият хабар берди. Ҳалок бўлганлар ва жароҳатланиш ҳолатлари қайд этилмади.

Фото: Украина Фавқулодда вазиятлар давлат хизмати

Россия қўшинлари 11 ноябр куни кундузи яна бир бор Одесса вилоятига ҳужумкор учувчисиз аппаратлар билан ҳужум қилганини вилоят ҳарбий маъмурияти раҳбари Олег Кипер маълум қилди. «Шаҳар ва Одесса туманида бир неча жойда дрон бўлаклари тушиши қайд этилди», — деб ёзди у Telegram’да.

Кипернинг айтишича, ҳужум натижасида хусусий уй томи ва йўлнинг бир қисми шикастланган. «Бахтли тарзда, ҳалок бўлганлар ва жабрланганлар йўқ. Ҳодиса жойларида тегишли хизматлар иш олиб борди», — дея қўшимча қилди у.

Россия блоглари маълум қилишича, Украинадаги энг йирик портлардан бири — Одесса порти ҳужумга учраган. Бошқа тафсилотлар келтирилмаган.

Сешанбага ўтар кечаси Одесса вилояти Россия дронларининг оммавий ҳужумига учради. Украина Фавқулодда вазиятлар давлат хизматига кўра, бир киши жабрланди. «Қутқарувчилар ҳужум натижасида энергетика инфратузилмаси объектларида келиб чиққан ёнғинларни бартараф этди», — дейилади идоранинг Telegram’даги хабарида.

Вилоят ҳарбий маъмурияти раҳбари Олег Кипер аниқлаштиришича, ҳужум минтақанинг жанубига қаратилган. «ҲҲМ кучларининг фаол ишига қарамай, фуқаролик энергетикаси ва транспорт инфратузилмаси объектларида шикастланишлар бор», — деди у.

Тайёрлаган:  Отабек Матназаров

Мавзуга оид