Кўчмас мулк | 16:00 / 13.11.2025
1043
1 дақиқада ўқилади

Кўчмас мулкда ишончли бошқариш бўйича миллий стандарт йўлга қўйилди

Адлия вазирлиги рўйхатдан ўтказган “Ўзбекистон Республикаси Риелторлик хизматларининг миллий стандарти (4-сон РХМС) — “Кўчмас мулк объектларини ишончли бошқариш” риелторлик ташкилотлари томонидан мулкдор манфаатларини инобатга олган ҳолда кўчмас мулкни профессионал бошқариш тартибини белгилайди.

Фото: Getty images

Янги стандартга кўра, риелторлик ташкилотлари қуйидаги хизматларни профессионал асосда амалга оширади: кўчмас мулк объектларини бошқариш, ижарага бериш, таъмирлаш ва техник хизмат кўрсатиш, даромад-харажатлар ҳаракатини режалаштириш ва бошқариш.

РХМС-4 билан белгиланган асосий мезонлар:

ташкилий жиҳатлар: ишончли бошқаришни йўлга қўйиш тартиби, бошқарув режалари ва ҳисобдорлик;
ҳуқуқ ва мажбуриятлар: ишончли бошқарувчи ҳамда мулкдор ўртасидаги муносабатлар, ваколат ва жавобгарлик;
шартнома талаблари: ишончли бошқариш шартномасини тузиш, хизмат ҳажми ва тўлов шартлари;
шаффофлик ва самарадорлик: молиявий ошкоралик, мониторинг, ҳисобот ва риск-менежмент талаблари.

Маълумотга кўра, стандарт жисмоний ва юридик шахслар учун кўчмас мулкдан самарали фойдаланиш, барқарор даромад олиш ҳамда актив қийматини ошириш имкониятларини яратади.
 

Тайёрлаган:  Отабек Матназаров

Мавзуга оид