Ўзбекистон | 14:06 / 13.11.2025
612
1 дақиқада ўқилади

Туркум ижодий асарларни давлат буюртмаси асосида яратиш тартиби тасдиқланди

Адлия вазирлигида “Туркум ижодий асарларни давлат буюртмаси асосида яратиш тартиби тўғрисида”ги низом (рўйхат №3699, 11.11.2025) давлат рўйхатидан ўтказилди. Ҳужжат “Янги Ўзбекистон манзаралари”, “Буюк алломалар” ва “Замон қаҳрамонлари” каби туркум лойиҳаларини амалга ошириш тартиб-қоидаларини белгилайди.

Фото: Kun.uz 

Низомга мувофиқ, туркум ижодий асарларнинг мавзу ва йўналишлари ҳар йили 10 январгача ОАВ орқали эълон қилинади. Эълонда кўрсатилган йўналишлар бўйича ижодкорларнинг лойиҳа таклифлари 5 февралгача қабул қилинади.

Давлат буюртмаси сифатида этилган лойиҳалар муаллифлари билан шартнома тузилади ва асарларни яратиш ишлари шу асосда амалга оширилади. Очиқлик ва шаффофликни таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Бадиий академиясининг веб-сайтида ижодкорлар тақдим этган барча лойиҳа таклифлари, уларни кўриб чиқиш ҳоли ва қабул қилинган қарорлар очиқ эълон қилиб борилади.

Яратилган ижодий асарлар Ислом цивилизацияси маркази ҳамда Бадиий кўргазмалар дирекцияси фондига топширилади ва ижодкорларга муаллифлик ҳақлари тўлаб берилади.

Тайёрлаган:  Отабек Матназаров

Мавзуга оид