Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
“Ғишткўприк”да янги интеллектуал божхона пости барпо этилмоқда
Давлат божхона қўмитаси раиси Акмалхўжа Мавлонов қурилиш ва реконструкция ишлари олиб борилаётган “Ғишткўприк” чегара божхона постида бўлди. 9 гектар майдонни қамраб олган ушбу иншоот эндиликда замонавий технологиялар жорий этилган интеллектуал божхона пости сифатида фаолият юритиши режалаштирилган.
Фото: Давлат божхона қўмитаси
Давлат божхона қўмитаси раиси А.Мавлонов қурилиш-бунёдкорлик ишлари жадал давом этаётган “Ғишткўприк” чегара божхона постида бўлди.
Маълум қилинишича, ҳозирда 9 гектар майдонни қамраб олган мазкур объект оддий рақамлашган пост эмас, балки интеллектуал божхона пости сифатида қайта шакллантирилмоқда.

Шу вақтга қадар фақат жисмоний шахслар учун қўлланилиб келинган икки йўлакли — “яшил” ва “қизил” йўлак тизими эндиликда енгил автотранспорт воситалари учун ҳам жорий этилади.
Бу мақсадда ушбу постга нафақат республика, балки бутун минтақада илк бор енгил автотранспорт воситалари учун мўлжалланган Z portal сканер мажмуаси ўрнатилди. Постда навбатларнинг олдини олиш учун 16 та автойўлак барпо этилган, автобуслар эса алоҳида йўлаклар орқали ҳаракатланади.

Натижада, пост орқали бир кунда 1 500 дан ортиқ автотранспорт воситаси ва 50 мингдан зиёд йўловчи бемалол ўтиши имконияти яратилади.
Иншоотда “яшил энергия”дан фойдаланишга ҳам алоҳида эътибор қаратилган: қуёш панеллари бир вақтнинг ўзида электр энергияси билан таъминлаш ва автотураргоҳ вазифасини бажаради.

Қурилиш лойиҳасини амалга оширишда ҳудудни кўкаламзорлаштириш, мавжуд дарахтларни асраб қолишга алоҳида эътибор қаратилган. Лойиҳалаш ишлари дарахтларнинг жойлашувидан келиб чиқиб таъминланган, жорий кузги мавсумда эса қўшимча 2 мингта кўчат экилган.

Мавзуга оид
15:48 / 11.03.2025
Чегара божхона постларида пулли навбатсиз ўтиш хизмати йўлга қўйилади
11:16 / 02.02.2025
“Ғишткўприк” чегара божхона пости 5 февралдан бошлаб 4 ойга ёпилади
19:40 / 05.11.2024
Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги 3 та чегара божхона постларида транспорт ҳаракати вақтинча тўхтатилади
10:10 / 31.10.2024