Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Чилонзорда ЙТҲдан сўнг электромобил ёниб кетди
Тошкент шаҳар Чилонзор туманида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси натижасида электромобил ёниб кетди. Ёнғин-қутқарув хизматлари ҳодиса жойига қисқа фурсатда етиб бориб, ёнғинни бир неча дақиқа ичида бартараф этди. Жабрланганлар йўқ.
Фото: ФВВ
Маълумотларга кўра, 19 ноябр куни соат 22:58 да Тошкент шаҳар Чилонзор тумани “Дилобод” маҳалла фуқаролар йиғинининг 6-даҳасида электромобил йўл-транспорт ҳодисаси натижасида ёнaётгани тўғрисида Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармасига хабар келиб тушган.
Келиб тушган мурожаат асосида ёнғин-қутқарув техникалари кўрсатилган манзилга соат 23:04 да етиб борган ва ёнғин соат 23:06 да тўлиқ ўчирилган.
Расмий маълумотга кўра, ҳодиса оқибатида жабрланганлар қайд этилмаган. Ёнғин келиб чиқиш сабаблари юзасидан тегишли тартибда текширув ишлари олиб борилади.