Ўзбекистон | 17:24 / 21.11.2025
1952
1 дақиқада ўқилади

Ҳафта охирида илиқ ҳаво бўлиши кутилмоқда

Дам олиш кунлари Ўзбекистон бўйича қуруқ ва жуда илиқ об-ҳаво сақланиб туради. Ҳарорат кундузи +13…+18 даража атрофида бўлади, бу меъёрдан бир неча даражага юқоридир.

Фото: Kun.uz

Дам олиш кунлари Ўзбекистон ҳудуди бўйича қуруқ ва илиқ об-ҳаво сақланиб туради, дея хабар берди Ўзгидромет.

Ҳарорат кечаси 0…+5 даража, шимолда баъзи жойларда 2 даражагача, кундузи +13…+18 даража атрофида бўлади. Бу меъёрий (ўртача кўп йиллик) қийматлардан 24 даражага юқори.

Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан ўртача эсиб туради.

Тошкент шаҳрида ёғингарчилик кутилмайди.

Ҳарорат кечаси +4…+6 даража, кундузи +15…+18 даража атрофида бўлади. Шамол шарқдан 38 метр/сония тезликда эсади.

Тайёрлаган:  Азиз Қаршиев

Мавзуга оид