Кўчмас мулк | 08:45 / 21.11.2025
2269
1 дақиқада ўқилади

Қурилиш бозорида йирик ташкилотлар фаоллиги кескин ортди

2025 йилнинг январ–сентябр ойларида Ўзбекистонда йирик қурилиш ташкилотлари томонидан 54,5 трлн сўмлик қурилиш ишлари бажарилиб, 2024 йилнинг шу даврига нисбатан 24,4 фоизга ўсиш қайд этилди.

Фото: Kun.uz

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январ–сентябр ойлари давомида республикада йирик қурилиш ташкилотлари томонидан бажарилган қурилиш ишлари ҳажми 54,5 трлн сўмни ташкил этди.

Расмий ҳисоботга кўра, бу кўрсаткич 2024 йилнинг мос даврига нисбатан 24,4 фоизга юқори. Мутасаддилар фикрига кўра, ушбу ўсиш қурилиш бозорида йирик ташкилотлар улуши ва фаоллиги кескин ортганини кўрсатади.

Йирик қурилиш ташкилотлари томонидан бажарилган қурилиш ишлари ҳажмининг йиллар кесимидаги динамикаси (январь–сентябрь) қуйидагича шаклланди:

  • 2021 йил – 20,1 трлн сўм;
  • 2022 йил – 24,7 трлн сўм;
  • 2023 йил – 27,8 трлн сўм;
  • 2024 йил – 41,3 трлн сўм;
  • 2025 йил – 54,5 трлн сўм.

Сўнгги беш йил ичида йирик қурилиш ташкилотлари томонидан бажарилаётган ишлар ҳажми барқарор ўсиш трендини намоён қилмоқда. Мутахассислар буни йирик инфратузилма лойиҳаларини амалга ошириш, шаҳарсозлик ва уй-жой қурилиши тизимини жадал ривожлантиришга боғламоқда.

Тайёрлаган:  Отабек Матназаров

Мавзуга оид