Ўзбекистон | 09:00 / 25.11.2025
11659
4 дақиқада ўқилади
Реклама

Ал-Жабр мактаби Чилонзорда янги филиалини очди

Тошкентда фаолият юритаётган Ал-Жабр хусусий мактаби янги ўқув йилининг иккинчи чорагини муҳим воқеалар билан бошлади. Чилонзор туманида учинчи филиал ишга туширилди, шунингдек, мактаб ўқувчилари қисқа муддат ичида халқаро АCCА сертификатларини қўлга киритиб, йирик ютуқларга эришди.

Кўплаб ўзбекистонлик ота-оналар учун сифатли таълим, замонавий ўқув жараёни ва ўқувчиларининг натижалари билан танилган Ал-Жабр хусусий мактаби Чилонзор туманида ўзининг учинчи филиалини очди. Бунгача мактаб Юнусобод ва Себзор филиаллари орқали фаолият юритиб келаётган эди.

Янги филиал 400 нафарга яқин ўқувчини қабул қилиш имкониятига эга бўлиб, фарзандлари учун сифатли таълим излаётган ота-оналар учун яна бир муҳим танловни тақдим этади. Бир хил форма остида бирлашган ўқувчилар турли ҳудудлардан бўлишига қарамай, эндиликда уларни умумий мақсад — “Ал-Жабр ўқувчиси” деган шарафли ном бирлаштиради.

Ўқув йили бошланган иккинчи чорак бўлишига қарамай, 100 нафарга яқин ота-она фарзандини айнан Ал-Жабрга ўтказди. Бу мактабга бўлган ишончнинг навбатдаги тасдиғи сифатида қайд этилди.

Қисқа муддатда юксак натижалар 

Икки ой ичида 18 нафар Ал-Жабр ўқувчиси АCCАнинг халқаро сертификатларини қўлга киритди. Ушбу ютуқни тақдирлаш мақсадида минтақавий АCCА делегацияси мактабга ташриф буюриб, Ал-Жабрни Ўрта Осиёда ушбу йўналишда интеграцияланган дастур бўйича бундай натижаларга эришаётган ягона мактаб сифатида эътироф этди.

Мактаб раҳбари Матлуба Караходжаева бу борада шундай деди:

“Янги филиалнинг ишга туширилиши билан бирга икки ой ичида 18 нафар ўқувчимиз халқаро АCC сертификатларини қўлга киритди. Делегация Ал-Жабрни Ўрта Осиёда бундай натижа кўрсатган ягона мактаб сифатида тан олди. Бугунги кунда Ал-Жабр учта филиалда — Юнусобод, Себзор ва Чилонзорда фаолият юритмоқда. Янги филиалдан ҳам юқори натижалар кутяпмиз”.

Чилонзор филиалида математика, физика, инглиз тили ва IT фанлари чуқурлаштирилган тарзда ўқитилади. Тўққизинчи синфдан бошлаб ўқувчилар молия ва IT йўналишида касбга йўналтирилади. Молия фанлари миллий ва халқаро стандартлар асосида ўқитилиб, ўқувчиларга 11-синфни тамомлаган заҳоти иш бошлаш имконини беради. Мактабнинг асосий устувор тарафи — индивидуал ёндашув: ўқувчининг билим даражаси аниқланиб, дарслар шу даражадаги гуруҳда давом эттирилади.

АCCА делегациясининг ташрифи

Янги филиалнинг очилиш маросими Ал-Жабр ҳаётидаги яна бир муҳим воқеа — АCCА делегациясининг ташрифи билан давом эттирилди. Делегация ўқувчиларнинг халқаро даражада тан олинган Foundation in Accountancy дипломларини шахсан топширди.

АCCАнинг Марказий Осиё бўйича раҳбари Жанна Искенова шундай деди:

“Бугун биз Ал-Жабр мактаби билан Foundation in Accountancy дастури бўйича ҳамкорлик меморандумини имзоладик. Ал-Жабр — АCCАнинг мактаб босқичида интеграцияланган дастурини муваффақиятли жорий этган илк ҳамкоримиз. Бугун етти нафар ўқувчи диплом олди. Бу — Марказий Осиё миқёсида ноёб тажриба”.

Унинг таъкидлашича, Foundation in Accountancy дипломи халқаро даражада тан олинган бўлиб, ўқувчиларга молия бўлимларида бошланғич лавозимларда ишлаш ва пуллик амалиёт ўташ имконини беради. Бу эса келажакда АCCА аъзолигига йўл очади.

Чилонзордаги янги филиалнинг ишга туширилиши, ўқувчиларнинг қисқа муддатдаги юксак натижалари ва АCCА билан халқаро ҳамкорликнинг кенгайиши — буларнинг барчаси Ал-Жабр мактабининг Ўзбекистондаги сифатли хусусий таълим бўйича етакчи масканлардан бири эканини яна бир бор исботлади.

Телефон: +99855 500 8485

Рўйхатдан ўтиш учун: forms.amocrm.ru/rwrcmtd

Instagram: instagram.com/al_jabruz/

Telegram: t.me/aljabrmaktabi

Реклама ҳуқуқи асосида

Тайёрлаган:  Kun.uz Admin

Мавзуга оид