Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда ҳавони ифлослантираётган 15 объектда қурилиш ишлари тўхтатилди
Тошкент шаҳрида ўтказилаётган экологик рейдлар доирасида 96 та қурилиш объекти ўрганилиб, ҳавони чанг ва қум билан ифлослантириш бўйича талабларни бузган 15 та объектда қурилиш ишлари вақтинча тўхтатилди, 70 нафар шахс маъмурий жавобгарликка тортилди.
Фото: Kun.uz
Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси, Ички ишлар вазирлиги ЙҲХБ, Бош прокуратура, Қурилиш вазирлиги, Энергоинспекция, Қурилиш инспекцияси, Санитария-эпидемиология хизмати ҳамда бошқа тегишли вазирлик ва идоралар томонидан экологик рейдлар давом эттирилмоқда.
Тадбирлар доирасида Тошкент шаҳрининг 12 туманида жойлашган қурилиш объектлари комплекс ўрганилди. Жараёнга жами 140 нафар ходим жалб этилди.
Рейдлар чоғида 96 та қурилиш объекти текширилди. Шулардан 60 та ҳолатда ҳавонинг чанг ва қум билан ифлосланишининг олдини олиш бўйича мажбурий талаблар бузилгани аниқланди. Шунингдек, 47 та ҳолатда қурилиш майдонининг камида 25 фоизини кўкаламзорлаштириш талаби бажарилмагани маълум бўлди.
Аниқланган ҳуқуқбузарликлар бўйича қатъий чоралар кўрилди:
- 15 та объектда қурилиш ишлари вақтинча тўхтатилди;
- 70 нафар шахс маъмурий жавобгарликка тортилди;
- 68 нафар шахс расмий огоҳлантирилди.
Бундан ташқари, 24 та объектда сув ювиш мосламаларини ўрнатиш таъминланди, 62 та объектда эса автомашиналар шиналарини ювиш учун махсус бассейнлар яратилди.
Мазкур рейдлар қурилиш ишлари давомида атроф-муҳитга таъсирни камайтириш, ҳаво сифати ва санитария талабларига риоя этилишини таъминлашга қаратилгани таъкидланмоқда.
Мавзуга оид
14:47
Светофорлар “ақлли” тизимга уланади: транспорт оқимига қараб автоматик мослашади
08:41
Тошкентда 115-сонли автобус йўналиши янгиланди
17:31 / 04.12.2025
Паст Дарғомда чўчқахона эгалари ҳавони ифлослаб келгани аниқланди
10:06 / 04.12.2025