Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Нукус ва Самарқанд ЮНEСКОнинг Глобал таълим шаҳарлари тармоғига қўшилди
Глобал тармоқнинг вазифаси аъзо шаҳарлар ўртасида мулоқот ва ўзаро таълимни рағбатлантириш, алоқаларни йўлга қўйиш, шериклик муносабатларини мустаҳкамлаш, ушбу соҳадаги ютуқларни рағбатлантириш ва умр давомида таълим олиш амалиётини қўллаб-қувватлашдан иборат.
Фото: Kun.uz
ЮНEСКО Нукус ва Самарқанд шаҳарлари ташкилотнинг Глобал таълим шаҳарлари тармоғига қўшилганини эълон қилди.
ЮНEСКОнинг Глобал таълим шаҳарлари тармоғи дунёнинг динамик шаҳарларини бирлаштиради, уларда таълим кундалик ҳаётнинг ажралмас қисми ҳисобланади - мактабларда, иш жойларида, кутубхоналарда, уйларда ва жамоат жойларида.
Ташкилот қарорига кўра, дунёнинг 45 мамлакатидан 70 та номзод шаҳар ушбу тармоққа киритилди.
Глобал тармоқнинг вазифаси аъзо шаҳарлар ўртасида мулоқот ва ўзаро таълимни рағбатлантириш, алоқаларни йўлга қўйиш, шериклик муносабатларини мустаҳкамлаш, ушбу соҳадаги ютуқларни рағбатлантириш ва умр давомида таълим олиш амалиётини қўллаб-қувватлашдан иборат.
Мавзуга оид
15:30 / 03.02.2026
Самарқандда кунига 500 тонна чиқинди саралайдиган станция қурилади
10:53 / 29.01.2026
Самарқандда ёлланма қотил орқали танишини ўлдирмоқчи бўлган шахслар қўлга олинди
10:30 / 29.01.2026
Самарқандда табиатга 422 млрд сўмдан ортиқ зарар етказилди
14:43 / 28.01.2026