Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Декабрнинг илк ҳафтаси: республика ҳудудларида аллергенлар ҳолати маълум қилинди
Инновацион ривожланиш агентлиги ҳузуридаги Халқаро молекуляр аллергология маркази томонидан 1–7 декабр кунлари гул чанг қопқонлари орқали олинган маълумотларга кўра, Тошкент шаҳри ва вилоятида ҳавода аллерген ўсимликлар чанги кам миқдорда, замбуруғ споралари эса ўрта миқдорда кузатилди. Қатор вилоятларда ўсимлик аллергенлари аниқланмаган, бироқ замбуруғ споралари айрим ҳудудларда ўртача даражада қайд этилган.
Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти
1 м³ ҳаво таркибида аллерген ўсимликлардан дарахт ва буталар, шунингдек ўтсимон ўсимликлар бўйича кўрсаткичлар кам миқдорда қайд этилди. Замбуруғ споралари эса ўрта миқдорда учраши аниқланди.
Самарқанд вилояти
Маълумотларга кўра, 1 м³ ҳаво таркибида аллерген ўсимликлардан дарахт ва буталар, ўтсимон ўсимликлар бўйича кўрсаткичлар аниқланмади. Замбуруғ споралари эса ўрта миқдорда учраши белгиланди.
Андижон, Фарғона ва Наманган вилоятлари
Ушбу ҳудудларда 1 м³ ҳавода аллерген ўсимликлардан дарахт ва буталар бўйича кўрсаткичлар аниқланмади, ўтсимон ўсимликлар бўйича эса кам миқдорда қайд этилди. Замбуруғ споралари ўрта миқдорда учраши аниқланди.
Қашқадарё вилояти
Қашқадарё вилоятида 1 м³ ҳаво таркибида аллерген ўсимликлардан дарахт ва буталар аниқланмади, ўтсимон ўсимликлар кам миқдорда қайд этилди. Замбуруғ споралари ўрта миқдорда учраши аниқланди.
Сурхондарё вилояти
Сурхондарё вилоятида 1 м³ ҳаво таркибида аллерген ўсимликлардан дарахт ва буталар, ўтсимон ўсимликлар бўйича кўрсаткичлар аниқланмади. Замбуруғ споралари эса кам миқдорда учраши маълум қилинди.
Мавзуга оид
22:23 / 17.05.2025
Шифокор чангли ҳавода амал қилиш керак бўлган тавсияларни берди
21:21 / 06.04.2025
Аллергия белгиларини енгиллаштиришга ёрдам берадиган табиий модда аниқланди
16:45 / 10.03.2025
Томоқ-бурун касалликлари бор рўзадорлар нималарга эътибор бериши керак?
18:14 / 23.11.2024