Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туркияга киритилмаган фуқарога Бокуда қайтиш учун ҳужжатлар расмийлаштирилди
Ўзбекистоннинг Озарбойжондаги элчихонаси Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ваколатхонаси билан ҳамкорликда Боку шаҳрида қийин вазиятга тушиб қолган фуқарога Ўзбекистонга қайтиши учун зарур ҳужжатларни расмийлаштириш ва авиачипта масаласида амалий ёрдам кўрсатди.
Фото: dunyo.info
Маълум қилинишича, фуқаро Ф.Г. элчихонага мурожаат қилиб, Ватанга қайтишда кўмак сўраган. Шундан сўнг, унга ёрдам бериш мақсадида тегишли ҳамкор ташкилотлар билан боғланилиб, зарур чоралар кўрилган.
Ватандош сўзларига кўра, у жорий йил сентябр ойида меҳнат қилиш мақсадида Озарбойжон ҳудуди орқали Туркияга йўл олган. Бироқ, Туркия чегара хизмати ходимлари уни мамлакатга киритмагани сабабли, у ортга қайтишга мажбур бўлган.
Элчихона томонидан унинг юртга қайтиши учун тегишли сертификатлар берилиб, Миграция агентлиги ваколатхонаси томонидан Боку–Самарқанд йўналиши бўйича авиачипта сотиб олишда кўмаклашилди.
Мавзуга оид
16:15 / 01.02.2026
Туркияда автобус ағдарилиши оқибатида 8 киши ҳалок бўлди
09:03 / 31.01.2026
Туркияда депортация бекор қилинмади — расмий изоҳ
14:41 / 30.01.2026
Туркияга ишга чиқиш осонлашади: малака баҳолаш ва сертификатлаш бошланади
23:10 / 29.01.2026