Маълум қилинишича, фуқаро Ф.Г. элчихонага мурожаат қилиб, Ватанга қайтишда кўмак сўраган. Шундан сўнг, унга ёрдам бериш мақсадида тегишли ҳамкор ташкилотлар билан боғланилиб, зарур чоралар кўрилган.

Ватандош сўзларига кўра, у жорий йил сентябр ойида меҳнат қилиш мақсадида Озарбойжон ҳудуди орқали Туркияга йўл олган. Бироқ, Туркия чегара хизмати ходимлари уни мамлакатга киритмагани сабабли, у ортга қайтишга мажбур бўлган.

Элчихона томонидан унинг юртга қайтиши учун тегишли сертификатлар берилиб, Миграция агентлиги ваколатхонаси томонидан Боку–Самарқанд йўналиши бўйича авиачипта сотиб олишда кўмаклашилди.