Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
11 ойлик қурилиш статистикаси: 2024 йилга нисбатан 14,6 фоиз ўсиш
Ўзбекистонда 2025 йилнинг январ–ноябр ойларида жами 273,2 трлн сўмлик қурилиш ишлари бажарилган. Ушбу кўрсаткич 2024 йилнинг мос даврига нисбатан 14,6 фоизга ўсган.
Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, мамлакатда қурилиш ишлари ҳажми охирги йилларда изчил ўсиш тенденциясини намоён этмоқда. Жумладан, январ–ноябр ойлари кесимида кўрсаткичлар қуйидагича шаклланган:
бажарилган қурилиш ишлари ҳажми (январ–ноябр):
- 2022 йил — 114,9 трлн сўм;
- 2023 йил — 134 трлн сўм;
- 2024 йил — 225,1 трлн сўм;
- 2025 йил — 273,3 трлн сўм.
Маълумотларга кўра, 2025 йилда ҳам қурилиш соҳасидаги фаоллик сақланиб, умумий ҳажм йиллик солиштирувда сезиларли ошган.
Мавзуга оид
13:29 / 19.02.2026
Ижара хизматлари ҳажми ошди: энг юқори кўрсаткич Тошкент шаҳрида
12:36 / 19.02.2026
Янги корхоналар сони бўйича Тошкент шаҳри етакчи бўлди
11:53 / 19.02.2026
Ўзбекистонга араб хурмосини энг кўп Эрон етказиб берди
09:25 / 18.02.2026