Авто | 09:44 / 29.12.2025
1127
1 дақиқада ўқилади

Транспорт хизматлари таркиби очиқланди: етакчи — автомобил транспорти

2025 йилнинг январ–ноябр ойларида Ўзбекистонда транспорт хизматлари ҳажми қарийб 168,4 трлн сўмдан ошган. Хизматлар таркибида энг катта улуш автомобил транспорти ҳиссасига тўғри келган.

Фото: Kun.uz 

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, транспорт хизматлари ҳажмининг турлари бўйича таркиби:

  • автомобил транспорти — 50,2 фоиз;
  • ҳаво транспорти — 16 фоиз;
  • ёрдамчи транспорт фаолияти — 14,9 фоиз;
  • қувур транспорти — 10,7 фоиз;
  • темирйўл транспорти — 8,2 фоиз.

Маълумотларга кўра, ҳисобот даврида транспорт хизматлари таркибида автомобил транспорти етакчилик қилган. Шунингдек, ҳаво транспорти ҳамда ёрдамчи транспорт фаолияти хизматлари улуши ҳам нисбатан юқори кўрсаткич сифатида қайд этилган.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид