Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Энергетика тизими кучайтирилган иш режимига ўтказилди
Энергетика вазирлигининг билдиришича, электр энергияси ёки табиий газни оммавий ўчириш, режали чеклов жорий этиш ҳақидаги хабарлар нотўғри.
Фото: Энергетика вазирлиги
Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати кескин пасайиши сабабли энергетика тизими кучайтирилган иш режимига ўтказилди, деб маълум қилди Энергетика вазирлиги матбуот хизмати.
Қайд этилишича, ёқилғи-энергетика тизими совуқ об-ҳаво шароитида барқарор ишлаш бўйича тегишли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Энергетика вазирлигининг билдиришича, электр, иссиқлик ва газ тармоқларида қўшимча техник кўриклар ўтказилиб, ишлаб чиқариш ва етказиб бериш қувватлари мавжуд шароитга мослаштирилди.

“Электр энергияси ёки табиий газни оммавий ўчириш, режали чеклов жорий этиш ҳақидаги ахборотлар нотўғри”, дейилади вазирлик хабарида.
Масъул хизматлар 24/7 режимида иш олиб бораётгани таъкидланган.
Мавзуга оид
09:34 / 05.03.2026
Путин ЕИга газ етказиб беришни муддатидан олдин тўхтатиш билан таҳдид қилмоқда
15:02 / 04.03.2026
ОАВ: Россиянинг газ ташувчи кемаси Ўрта Ер денгизида ёнмоқда
14:34 / 04.03.2026
Европада газ нархи сўнгги уч йилдаги энг юқори даражага етди
12:31 / 04.03.2026