Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бугун айрим ҳудудларда кучли шамол кузатилиши мумкин
Бугун, 21 январ куни Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Бухоро, Навоий, Тошкент, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларининг айрим жойларида шамол тезлиги 13–18 м/с гача кучайиши эҳтимоли бор.
Фото: Ижтимоий тармоқлар
Кучли шамол айрим ҳудудларда чанг-тўзон кўтарилиши, кўриш масофаси пасайиши ва йўл ҳаракатига салбий таъсир кўрсатиши мумкин. Шу муносабат билан аҳоли ва ҳайдовчилардан эҳтиёткорлик чораларига қатъий риоя қилиш сўралмоқда.
Тавсиялар:
- енгил конструкцияли буюмлар, реклама баннерлари, том қопламалари ва бошқа мосламаларни мустаҳкамлаб қўйиш;
- дарахтлар, электр симлари, реклама шчитлари ҳамда эски иншоотлар ёнида узоқ турмаслик;
- автомашиналарни дарахт остига ва енгил конструкциялар яқинига қўймаслик;
- йўлда масофани сақлаш, кескин манёврлардан тийилиш, юқори тезликда ҳаракат қилмаслик.
Тошкент шаҳрида кундузги соатларда ҳаво асосан булутли бўлиши кутилмоқда.
Мавзуга оид
16:10 / 11.03.2026
“Дарахтларни асраш учун чорваларимгача сотдим” – водийда боғбонлар совуқдан қандай ҳимояланмоқда?
13:42 / 10.03.2026
Ҳафта охирига бориб ҳаво исиши кутилмоқда
11:32 / 10.03.2026
Дарахтларни совуқ уради
13:55 / 09.03.2026