Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
2026 йилнинг илк ойида Ўзбекистонда энергоресурслар ишлаб чиқариш қандай ўзгарди?
Жорий йилнинг январ ойида Ўзбекистонда газ қазиб олиш 7,5 фоизга, нефт қазиб олиш 1,8 фоизга қисқарди. Ўз навбатида, бензин ишлаб чиқариш 11,7 фоизга, дизел ёнилғиси ишлаб чиқариш қарийб 2,5 баробарга ошди. Шунингдек, электр энергияси ишлаб чиқариш ҳам кўпайди. Бунда йирик корхоналар томонидан ишлаб чиқариладиган электр энергияси ҳажми 2 фоизга камайган бўлса, кичик тадбиркорлик субъектлари томонидан ишлаб чиқарилган электр энергияси ҳажми 46,5 баробарга ошди. Автомобил ишлаб чиқаришда ҳам кескин ўсиш кузатилди.
Фото: Getty Images/РИА Новости
Миллий статистика қўмитаси 2026 йилнинг январ ойидаги саноат ишлаб чиқариши бўйича ҳисоботни эълон қилди.
Жорий йилнинг дастлабки ойида газ қазиб олиш ҳажми 3,7 млрд куб метрни ташкил этиб, 2025 йилнинг мос даврига нисбатан 0,3 млрд куб метрга ёки 7,5 фоизга қисқарган.
Охирги йилларда Ўзбекистонда газ қазиб олиш динамикаси қуйидагича ўзгарди:

Маълумот учун, январ ойида газ экспорти тўхтаган, импорт ҳажми эса қарийб 167 млн долларни ташкил этган. Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 6,9 баробар юқори кўрсаткич.
«Ўзбекистон-2030» стратегиясига кўра, жорий йилда 40,2 млрд куб метр газ қазиб олиниши кутиляпти. Бу 2025 йилга нисбатан 3,6 фоизга ёки 1,5 млрд куб метрга кам.
Ҳисоб-китобларга кўра, кейинги 4 йил давомида газ қазиб олиш кўрсаткичлари қуйидагича ўзгаради:
- 2027 йил – 42,9 млрд куб (+6,7 фоиз);
- 2028 йил – 44,5 млрд куб (+3,7 фоиз);
- 2029 йил – 45,5 млрд куб (+2,2 фоиз);
- 2030 йил – 48,5 млрд куб (+6,6 фоиз).
Ҳисобот даврида ўтган йилнинг мос даврига нисбатан нефт қазиб олиш 55,1 минг тоннадан 54,1 минг тоннага (-1,8 фоиз), газ конденсати ишлаб чиқариш 99,7 минг тоннадан 83,4 минг тоннага (-16,3 фоиз) қисқарган.

Ўз навбатида дизел ёнилғиси ишлаб чиқариш 33,2 минг тоннадан 81 минг тоннага (+144 фоиз), бензин ишлаб чиқариш 99 минг тоннадан 110,6 минг тоннага (+11,7 фоиз) ошган.
Электр энергияси ишлаб чиқариш ҳам умумий ҳисобда ошган. Хусусан, 2025 йилнинг январ ойида 7,57 мрлд kWh электр энергияси ишлаб чиқарилган бўлса, бу кўрсаткич жорий йилнинг мос даврида 8,18 млрд kWh’ни ташкил этган. Бунда йирик корхоналар томонидан ишлаб чиқариладиган электр энергия ҳажми 2 фоизга камайган бўлса, кичик тадбиркорлик субъектлари томонидан ишлаб чиқарилган электр энергияси ҳажми 46,5 фоизга ошган.

2026 йилнинг дастлабки ойида Ўзбекистонда 22 минг 99 дона енгил машина ишлаб чиқарилган. Бу 2025 йилнинг январ ойидаги кўрсаткичдан 6 минг 486 донага ёки 41,5 фоизга кўп. Ишлаб чиқаришнинг ўсиши барча автомобил моделлари билан кузатилган.

Мавзуга оид
09:15 / 02.04.2026
Таълим хизматлари Ўзбекистонда ўсиш суръати бўйича етакчи бўлди
09:40 / 31.03.2026
Россия ва Қозоғистондан Ўзбекистонга кўчиб келиш кўпаймоқда
09:23 / 26.03.2026
2025 йилда энг кўп хонадон Наманганда фойдаланишга топширилди
09:16 / 25.03.2026