Миллий статистика қўмитаси 2026 йилнинг январ ойидаги саноат ишлаб чиқариши бўйича ҳисоботни эълон қилди.
Жорий йилнинг дастлабки ойида газ қазиб олиш ҳажми 3,7 млрд куб метрни ташкил этиб, 2025 йилнинг мос даврига нисбатан 0,3 млрд куб метрга ёки 7,5 фоизга қисқарган.
Охирги йилларда Ўзбекистонда газ қазиб олиш динамикаси қуйидагича ўзгарди:

Маълумот учун, январ ойида газ экспорти тўхтаган, импорт ҳажми эса қарийб 167 млн долларни ташкил этган. Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 6,9 баробар юқори кўрсаткич.
«Ўзбекистон-2030» стратегиясига кўра, жорий йилда 40,2 млрд куб метр газ қазиб олиниши кутиляпти. Бу 2025 йилга нисбатан 3,6 фоизга ёки 1,5 млрд куб метрга кам.
Ҳисоб-китобларга кўра, кейинги 4 йил давомида газ қазиб олиш кўрсаткичлари қуйидагича ўзгаради:
- 2027 йил – 42,9 млрд куб (+6,7 фоиз);
- 2028 йил – 44,5 млрд куб (+3,7 фоиз);
- 2029 йил – 45,5 млрд куб (+2,2 фоиз);
- 2030 йил – 48,5 млрд куб (+6,6 фоиз).
Ҳисобот даврида ўтган йилнинг мос даврига нисбатан нефт қазиб олиш 55,1 минг тоннадан 54,1 минг тоннага (-1,8 фоиз), газ конденсати ишлаб чиқариш 99,7 минг тоннадан 83,4 минг тоннага (-16,3 фоиз) қисқарган.

Ўз навбатида дизел ёнилғиси ишлаб чиқариш 33,2 минг тоннадан 81 минг тоннага (+144 фоиз), бензин ишлаб чиқариш 99 минг тоннадан 110,6 минг тоннага (+11,7 фоиз) ошган.
Электр энергияси ишлаб чиқариш ҳам умумий ҳисобда ошган. Хусусан, 2025 йилнинг январ ойида 7,57 мрлд kWh электр энергияси ишлаб чиқарилган бўлса, бу кўрсаткич жорий йилнинг мос даврида 8,18 млрд kWh’ни ташкил этган. Бунда йирик корхоналар томонидан ишлаб чиқариладиган электр энергия ҳажми 2 фоизга камайган бўлса, кичик тадбиркорлик субъектлари томонидан ишлаб чиқарилган электр энергияси ҳажми 46,5 фоизга ошган.









