ОПЕК 2015 йилда нефть учун жаҳон талаби июль ойига нисбатан кунига 90 минг баррель кўпроқ бўлишини прогноз қилмоқда. Бу ҳақда ташкилотнинг августдаги ҳисоботида маълум қилинди.

Эндиликда ОПЕК 2015 йилда нефть учун жаҳон талаби кунига 92,7 млн баррель бўлишини кутмоқда. Бу 2014 йилдаги талабдан кунига 1,38 млн баррель кўпроқни ташкил қилмоқда.

2016 йил учун прогноз 100 минг баррелга оширилди ва эндиликда 2016 йилда нефть учун талаб 2015 йилдагига нисбатан кунига 1,34 млн баррель кўпроқ бўлиши ва кунига 94,04 млн баррелни ташкил қилиши айтилмоқда.

Бундан ташқари, ОПЕК ташкилотга кирмайдиган давлатлар томонидан 2015 йилда нефть қазиб олиш июлдаги прогнозга нисбатан кунига 90 минг баррелга ошишини прогноз қилмоқда. ОПЕК экспертлари 2015 йилда бу кўрсаткич кунига 0,96 млн баррелга ўсишини ва кунига 57,46 млн баррелга етишини прогноз қилмоқда.