Россия Давлат думасининг Иқтисодий сиёсат, инновацион тараққиёт ва хусусий мулкчилик бўйича қўмитаси раҳбар ўринбосари Виктор Звагельский савдо тармоқлари маҳсулотлар ишлаб чиқариш билан шуғулланмаслиги лозим, деган фикрни илгари сурмоқда. Бу ҳақда РИА Новости маълум қилди.

“Ҳар ким ўз иши билан шуғулланиши керак. Ритейлерлар ишлаб чиқариш эмас, сотиш билан шуғулланиши лозим. Агар сиз ўз савдо белгингиз остида фаолият кўрсатмоқчи бўлсангиз, ишлаб чиқаришни бошқалар қўлига топширинг. Шундагина сифат кафолатланади”, дейди у.

Депутатнинг фикрича, ритейлерларни сифатли маҳсулот ишлаб чиқариш қизиқтирмайди. Улар ҳеч қачон яхши нарса чиқара олмайди, айниқса, тез айнийдиган маҳсулотлар бўлса.