Ҳиндистон ҳукумати дунёдаги энг йирик кўмир компанияси Coal India давлат компаниясининг 10 фоизини сотмоқчи. Айни пайтда компаниянинг 78,65 фоиз акцияси давлатга тегишли. Битим Ҳиндистон хусусийлаштириш федерал дастури доирасида амалга оширилади, деб маълум қилмоқда Bloomberg ахборот агентлиги.

Coal India’нинг акцияси 12 августда Мумбайдаги биржа савдолари якунига кўра ҳисобга олинча, акциялар сотуви давлат бюджетига 235 млрд рупий, яъни 3,6 млрд доллар олиб келади.

Coal India’нинг акциялари нархи бу янгилик туфайли 1,2 фоизга ошиб кетди.

Жорий йилнинг январ ойида ҳам Ҳиндистон Coal India’нинг 10 фоиз акциясини сотган эди. Битим қиймати 3,6 млрд долларни ташкил қилган.