«Лестер» жамоаси 3 майга ўтар кечаси муддатидан олдин АПЛ чемпионига айлангани маълум бўлгач, бу ҳақда твиттер ижтимоий тармоғида 5,5 млн твит қолдирилган.

Твиттер томонидан таклиф этилган махсус "чемпионлик твити" эса бир неча соат ичида 400 минг мартадан ортиқ ретвит йиққан. Бу твитга 300 мингдан ортиқ "лайк" босилган.

Таққослаш учун, ўтган йили «Челси» жамоаси чемпион бўлгани ҳақидаги твит 38 365 марта ретвитланган, Германия футбол иттифоқининг терма жамоа 2016 йилги мундиал ғолиби бўлгани ҳақидаги твит эса 18 498 марта қайта твит қилинган.

 «Лестер» ғалабасидан кейин твиттер фойдаланувчилари «party» («зиёфат») сўзини Янги Йил куни ишлатиладиган даражада ишлатишган.

«Лестер»нинг чемпионлиги британиялик твиттер фойдаланувчилари фаоллигини 86 фоизга оширган.