Лондоннинг «Арсенал» жамоаси «Лестер» етакчиларидан бири Н'Голо Кантенинг агенти билан уни ўз сафига қўшиб олиш мақсадида фаол равишда музокаралар ўтказмоқда. RMC Sport хабарига кўра, лондонликлар жамоаси футболчининг шартномасида белгиланган 25 млн евро миқдоридаги маблағни тўлашга тайёр.

«Канонирлар» бош мураббийи Арсен Венгер ёзги трансферлар вақтида ярим ҳимоя чизиғини мустаҳкамламоқчи ва Канте унинг трансферлар вақтидаги асосий мақсади бўлади. Лондонликлар ҳозирча «Лестер» раҳбариятига бу бўйича аниқ таклиф юбормаган ва аввалига футболчи билан ўзаро келишувга эришиб олмоқчи. Айни вақтда «Арсенал» ва Н'Голонинг агенти ўртасида шартнома шартлари бўйича музокаралар давом этмоқда.

Бундан олдинроқ, таянч ярим ҳимоячиси амплуасида ҳаракатланувчи Кантега «Челси» ва «Манчестер Сити» жамоаларидан қизиқишлар мавжудлиги борасида хабарлар тарқалганди. 

Жорий мавсумда 25 ёшли франциялик футболчи Канте жамоаси билан Премьер-лиганинг 35 учрашувида майдонга тушди ва бир гол уриб 4та голли пас муаллифи бўлди.

«Арсенал» Маҳрез ва Кантени кашф қилган «Лестер» скаутини ўз сафига қўшиб олди

«МЮ» «Лестер» билан Кантенинг трансфери бўйича музокара ўтказади

«ПСЖ» спорт директори «Лестер» футболчиси Канте билан трансфер масаласи бўйича гаплашиб олди

«Реал» декабрь ойида Кантени етарлича машҳур эмаслиги учун сотиб олишга рози бўлмаган

Гари Линекер: «Агар Ер шарига қачондир астероид хавф солса, Канте уни тўхтатиб қолади»