Мали марказидаги ҳукумат кучларининг ҳарбий базаси жангарилар томонидан эгалланиши давомида камида 17 нафар ҳарбий хизматчи ҳалок бўлган ва 35 киши жароҳатланган. Бу ҳақида Agence France Press нашрига асосланиб ТАСС агентлиги хабар тарқатди.

Дастлабки хабарларда 12 кишининг ўлими ва 27 кишининг жароҳатлангани ҳақида айтилганди.

Бу ҳужум учун жавобгарликни фульбе қабиласи зиммасига олган.

Малининг марказий қисмида, пойтахт Бамако шаҳридан 510 км масофада жойлашган Нампала шаҳрига 19 июль куни эрталаб ҳужум уюштирилган. Ҳукумат қўшинлари қарши ҳужумга тайёргарлик кўришмоқда.