“Оскар” мукофоти соҳиби актёр ва режиссёр Клинт Иствуд АҚШ президенти бўлишга кўпроқ Дональд Трамп муносиб, деб ҳисоблайди. 

“Трамп нимани ўйласа, шуни гапиради. Тўғри, бу ҳар доим ҳам яхшиликка олиб келмайди, унинг ҳамма гапларига ҳам қўшила олмайман. Трамп кўп гапирган, лекин матбуот уни маҳлуқ сифатида кўрсатиб қўйган. У ва Клинтон ўртасида танлайдиган бўлсам, Трампни танлардим. Нима учун дейсизми? Чунки Клинтон Обама бошлаб берган йўлни давом эттиришини айтди”, - деди Иствуд  Esquire’га берган интервьюсида.