Американинг Delta Airlines авиакомпанияси 9 август, сешанба куни тизимдаги носозликларни бартараф этишга доир таъмирлаш ишлари туфайли тахминан 250та рейсни бекор қилди. Бу ҳақида компания сайтида маълум қилинди. 

"Delta авиакомпанияси тизим фаолиятини қайта тиклаш ишлари тугагунга қадар 250та рейсини бекор қилади", - дейилади хабарда. 

8 август куни Delta Airlines авиакомпаниясининг компьютер тизимида узилиш содир бўлди. Бунга Атлантада электр қувватининг кетиб қолганлиги сабаб сифатида келтирилди. Йўловчи ташувчи 8 август куни бутун дунё бўйлаб деярли мингта рейсини бекор қилган. 

Рейсларнинг бекор қилинганлиги ва ушланиб қолинганлиги учун Delta Airlines  барча йўловчиларига авиакомпания рейслар тўловида қўллаш мумкин бўлган 200 долларлик ваучерларни ваъда қилди.